Футбол бўйича Россия чемпионатининг қуйи лигасида иштирок этувчи Нижний Новгороднинг "Волга" жамоаси мухлислари кетаётган автобус жиддий йўл-транспорт ҳодисасига учради.

Жамоа мухлислари 2та автобусга минган ҳолда "Шинник" жамоасига қарши ФНЛ доирасидаги навбатдаги тур ўйинини ўтказиш учун йўл олишганди.

"Бугун эрталаб соат 06:00да Балахнинск туманидаги Лукино қишлоғида жамоамиз мухлислари кетаётган автобус "Газель" билан тўқнашиб кетган. Натижада ушбу ЙТҲ туфайли автобус ҳайдовчиси Александр Шекир ва «Волги» жамоаси мухлиси Алексей Стемасов оламдан ўтган. Яна бир қанча мухлислар турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага олиб борилишган.

Марҳумларнинг яқинларига ўз ҳамдардлигимизни билдирамиз. Бошқа жабрланувчилар ҳам тез орада соғайиб кетишларини тилаймиз", дейилади "Волга" жамоаси расмий сайтида.