Туркиянинг Токио шаҳрида жойлашган элчихонасида Япониядаги турклар ва курдлар ўртасида тўқнашув юз бериб, бир неча киши жароҳатланди. Бу ҳақда NHK хабар берган.

Қайд этилишича, Сибуя туманидаги ушбу элчихона ҳудудига 600 нафарга яқин кишидан иборат оломон йиғилган.

Бунга муддатидан олдин ўтказилиши режалаштирилган парламент сайловлари сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.

Айни вақтда жанжал сабаблари ўрганилмоқда. Жароҳатланган 4 киши шифохонага етказилган.

Элчихона ҳудуди ўнлаб автобусларда етиб клган юзлаб полициячилар томонидан қўриқланмоқда.