Украина Ички ишлар вазирлиги томонидан маълум қилинишича, бугун мамлакат бўйлаб 237та сайлов участкаси сайловчиларни қабул қила олмади.

"2015 йилнинг 25 октябрь куни, соат 09.30да (Тошкент вақти билан соат 12:30да) 29264та сайлов участкасидан 10 642тасида овоз беришлар бошланди. 237та сайлов участкаси эса очилмай қолди", дейилади хабарда.

Украина ИИВ хабарига кўра, 237та сайлов участкаси яроқсиз бюллетенлар туфайли сайловчиларни қабул қила олмаган. Бундай участкалар Мариупол, Красноармейск ва Сума туманларида жойлашган.