Украина Россия авиакомпанияларига 5 та йўналиш бўйича транзит парвозларини амалга оширишга рухсат берди

Жаҳон 25 Октябрь 2015 2448

Украина Россия авиакомпаниялари учун ўз ҳудудидан 5 та йўналиш бўйича транзит парвозларини амалга ошириш имконини сақлаб қолди, деб ёзмоқда “Апостроф” нашри.

Бу ҳақда Украина инфратузилма вазирлиги вакили Ирина Кустовская маълум қилди.

Тегишли мурожаатдан кейин Россиянинг “Аэрофлот” ва “Трансаэро” авиакомпанияларига Украина орқали Болгария, Туркия, Миср, Греция ва Исроилга парвозлар амалга оширишга рухсат берилди. Бироқ ҳарбий юкларнинг транзити тақиқлаб қўйилди.

Эслатиб ўтамиз, Украина ва Россия ўртасидаги авиаалоқа икки томонлама санкциялар киритилиши оқибатида 25 октябрдан тўхтатиб қўйилди.

Кўпроқ янгиликлар