“Трансаэро” авиакомпанияси ўз фаолиятини якунлади

Иқтисодиёт 26 Октябрь 2015 1725

Россия Транспорт вазирлиги Ҳаво транспорти агентлиги (Росавиация) томонидан сертификати бекор қилингани сабабли “Трансаэро” авиакомпанияси 2015 йилнинг 25 октябридан ўзининг операцион фаолиятини тўхтатди.

Ташувчининг операцион бошқарувини зиммасига олган “Аэрофлот” ёки бошқа авиакомпаниялар “Трансаэро” йўловчиларини 15 декабрга қадар ўз манзилларига элтиш билан шуғулланади. Ундан кейинги муддатлар учун харид қилинган авиачипталар пуллари эгаларига қайтарилади.

“Айни вақтда “Трансаэро” томонидан 1,925 млн дона авиачипта сотилган бўлиб, шу пайтгача 1,825 киши “Аэрофлот” самолётларида ташилди. Бу эса муомалага чиқарилган чипталарнинг 95 фоизи демакдир.

15 декабрга қадар “Трансаэро” авиакомпанияси рейсларига чипталарни олдиндан харид қилган яна 100 241 нафар йўловчини манзилига етказиш қолди”, - дейилади “Аэрофлот” матбуот хизмати хабарида.
“Компания авиапарки билан мазкур ҳаво кемалари эгалари ҳисобланган лизинг компаниялари шуғулланади”, - дея хабар берди ТАСС “Трансаэро” матбуот хизмати маълумотига асосланган ҳолда.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 51241 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 16133 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 98413 Ўзбекистон
Хитойда биринчи интернет-суд очилди
10:03 1 Жаҳон
БМТ: Испания қочқинлар билан ишлаш учун етарли манбага эга эмас
10:00 15 Жаҳон
Европа лигаси. «Милан» македонларга 6та гол урди, «Марсель» Слования клубини енга олмади ва бошқа натижалар
09:58 53 Спорт
Яна бир давлат Венесуэлага қарши санкциялар киритади
09:53 385 Жаҳон
Барселонадаги теракт ижрочиси деб гумон қилинган шахс полицияга келиб, айбсизлигини айтди
09:50 639 Жаҳон
Каталония ҳукумати уч кунлик мотам эълон қилди
09:42 902 Жаҳон
Атлантика океани жанубида кучли зилзила юз берди
09:40 272 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар