НАСА агентлиги “мингйиллик довули” номини олган табиий офатнинг орбитадан суратга олинган фото ва видеоларини кўрсатди. Бу ҳақда агентликнинг сайтида хабар қилинди.

Довул Тинч океанининг шарқий қисмида, Мексика қирғоқларида кузатилди. У довулларни кузатиш тарихидаги энг қудратлиси бўлгани айтилмоқда.

Суратлар 24 октябрь куни Халқаро космик станциядан амалга оширилган.