Суриядаги ҳарбий амалиётлар учун қурол-яроғларга бўлган талабнинг ортиши сабабли “Тактик ракета қурол-яроғлари” корпорацияси ишчилари уч сменалик иш тартибига ўтди, дея хабар бермоқда «Коммерсантъ-Власть» нашри мудофаа-саноат комплексидаги ахборот манбаси маълумотига таянган ҳолда.

Йирик десант кемаларини ортиқча юкламалардан халос этиш мақсадида уларга ёрдамчи сифатида ҳарбий мақом берилган бошқа юк кемаларидан фойдаланишга қарор қилинди. Шу муносабат билан Россия флоти Суриянинг Тартус портига юкларни етказиб бериш учун турк кема эгаларидан 8 дона кемани ижарага олди.