2015 йилнинг 9 ойида Ўзбекистонда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг саноатдаги улуши 34,6 фоизга ошди

Иқтисодиёт 26 Октябрь 2015 2200

Ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантиришни рағбатлантириш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга доир комплекс чора-тадбирларнинг амалга оширилиши натижасида Ўзбекистонда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг мамлакат ялпи ички маҳсулотидаги улуши йил сайин ошиб, 56 фоиздан кўпроқни ташкил этмоқда, деб ёзади Давлат статистика Қўмитаси матбуот хизмати.

Манбанинг ёзишича, сўнгги йилларда иқтисодиётнинг барча тармоқларида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг улуши ошиб бормоқда. Жумладан, жорий йилнинг январь-сентябрь ойлари якуни бўйича кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг саноатдаги улуши 34,6 фоизгача (2014 йилнинг 9 ойлигида – 31,1 фоиз), қишлоқ хўжалигида – 98,5 фоизгача (98,3 фоиз), чакана савдо айланмасида – 86,8 фоизгача (86,3 фоиз), хизматлар соҳасида – 54,7 фоизгача (49,3 фоиз), пуллик хизматлар ҳажмида – 49,3 фоизгача (47,0 фоиз), юк ташиш ҳажмида – 49,4 фоизгача (47,4 фоиз), йўловчи ташиш ҳажмида – 87,9 фоизгача (85,4 фоиз) ва бандликда – 77,5 фоизгача (77,1 фоиз) ўсди.

Шу билан бирга, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг ички инвестиция жараёнларидаги иштироки ҳам сезиларли равишда ошиб бормоқда. Хусусан, шу йилнинг 9 ойи давомида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари томонидан 9538,6 млрд.сўм инвестициялар киритилди (Республика бўйича жами киритилган инвестициялар ҳажмининг 33,5 фоизи) ёки 2014 йилнинг январ-сентябрь ойларига нисбатан 113,0 фоизга ўсди. Шунингдек, 12188,1 млрд.сўм қурилиш ишлари бажарилди (жами қурилиш ишлари ҳажмининг 64,6 фоизи) ёки ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 112,5 фоизга ўсди.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 47677 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 64248 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 34870 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 19874 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 75591 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 60414 Жамият
Франция Трампнинг Афғонистон бўйича қарорини қўллаб-қувватлади
18:56 14 Жаҳон
Ўзбекистонда ўзиучар қурилмалардан фойдаланиш корхонаси ташкил этилади
Ҳамза Жумаев телевидениега қайтди
18:38 2332 Жамият
АҚШ миллий разведкаси собиқ раҳбари: Трампнинг Финиксдаги чиқиши кишини қўрқитмоқда
18:33 789 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар