Афғонистон мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, Афғонистон ҳарбий кучлари охирги сутка мобайнида 197 нафар жангарини йўқ қилди, улар ичида гуруҳ қўмондони ҳам бор.

"Афғонистоннинг турли ҳудудларида олиб борилган ҳарбий операцциялар давомида 197 нафар жангари йўқ қилинди, 70 нафари яраланди, 16 нафари эса асирга олинди”, — дейилади вазирлик тақдим этган маълумотда.

Армия томонидан эса 19 ҳарбий ҳалок бўлган.

Операциялар Нангарҳар, Ғазна, Ҳирот, Бадгис, Бадахшон, Фарёб, Жаузжон ва Гильмонд вилоятларида ҳамда Қобулнинг Қундуз ва Лашкаргоҳи туманларида ўтказилган.