Афғонистонда бугун, 26 октябрь куни содир бўлган ер қимирлаши оқибатида 21 киши ҳалок бўлди, 100 киши жароҳат олди, деб хабар беради Pajwak агентлиги.

Шунингдек, Покистонда 20 киши ҳалок бўлгани, 300 киши жароҳат олгани маълум қилинди.
Илгари хабар қилинганидек, зилзила Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Қозоғистонда ҳам сезилди. Жумладан, Тошкент шаҳрида 4-5 магнитудали ер силкинишлари кузатилди.