Аргентина президентлик сайловларида асосий ўринларда кетаётган номзодларнинг овозлари тенглашди. Маълум қилинишича, “Республика таклифи” мухолиф консерватив партиясидан номзод бўлган Маурисио Макри ҳамда ҳукмрон “Ғалаба фронти” альянси вакили Даниэль Сциолининг тўплаган овозлари тенглашди.

Марказий сайлов қўмитаси 79.97 фоиз овозларни қайта ишлаб чиққанидан сўнг уларнинг ҳар бирига сайловчиларнинг 35.47 фоизи овоз бергани маълум бўлди.