Аргентинадаги президентлик ва парламент сайловлари хотиржам руҳда ўтмоқда, деб хабар берган ТАСС.

Якшанба кунининг ўзидаёқ бир қанча номзодларга тўлиқ овоз бериб бўлинган.

"Айни дамгача сайлов куни мутлақо тинч ўтди", - деди “Янгилаш фронти” партиясидан президентликка номзод Серхио Масса.

Унинг сўзларига кўра, Буэнос-Айреснинг айрим жойларида “бюллетен ўғирлиги” ҳақида маълумот тарқатилган ва дарҳол бартараф этилган.

Сайловлар ҳақида ижобий фикрни яна бир президентликка номзод “Республика таклифи” консерватив-мухолифат партия вакили Маурисо Макри ҳам билдириб ўтган.

"Кун яхши бошланди, ҳеч қандай салбий ҳолатлар қайд этилмади. Ўйлайманки, демократиянинг ушбу байрами охиригача шундай руҳда ўтади", - деди у.