Абу-Даби иқтисодий тараққиёт департаменти бошлиғи Али ал-Мансурий нефть баҳосининг бир баррелга 50 доллар қийматга тушиб кетишини “инсоният учун туҳфа” деб атган, деб маълум қилмоқда Bloomberg агентлиги.

“Нефтнинг бир баррели 50 долларга тушиб кетиши — бу инсоният учун туҳфадир. Биз унинг шу даражада қолишини истаймизми? Албатта, йўқ. Биз унинг баҳоси баррелига 70, 80 доллар бўлишини истаймиз. Аммо ўта юқори нарх ҳам иқтисодий ўсишга кескин зарба бўлади. “, — деб таъкидлади ал-Мансури.

У нефтнинг бир баррели 50-60 доллар атрофида бўлиб турган пайтида, бу томонларнинг мағлубияти ва бозорнинг касоди ҳақида гўё башорат қилган эди.