Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида жойлашган “Ал-Акрам” тўйхонасида анъанавий равишда октябрь ойида ўзбек ошпазлари ўртасида ўтказиладиган ош фестивалида ғалаба қозонган Ғуломжон Ғаниев таомни Маккадан келтирилган сувда тайёрлаганини маълум қилди.

Тадбир ташкилотчиси вилоят ўзбек миллий маданий марказидир. Унда нафақат Жанубий Қозоғистон вилоятининг турли чеккаларидан, балки Тошкентдан ташриф буюрган ошпазлар ҳам иштирок этади. Кўплаб ошпазлар узоқ йиллардан буён тадбирда иштирок этиб келмоқда. Лекин ҳар йили унда фақат бир киши ғолиб бўлади.

Жорий йилда фестивалда Самарқанд, Тошкент, Чимкент, Сайрам, Фарғона, Бухоро, Хоразм ошлари тайёрланди. Уларни нафақат махсус жюри, балки фестивал меҳмонлари ҳам тотиб кўриш имконига эга бўлди.
Айтилишича, биринчи ўрин соҳиби Ғуломжон Набиев Чимкент шаҳар маслаҳатининг депутатидир.