“Челси” жамоасининг “Вест Ҳэм” билан бўлган ўйинда 1:2 ҳисобида мағлубиятга учраши клуб мутасаддиларини мураббий Жозе Моуриньо масаласида жиддий ўйлаб кўришга мажбур қилди, деб маълум қилмоқда Daily Mail нашри.

Манбанинг маълумотларига кўра, португалиялик мураббийни мана шу ҳафта оралиғида ўз лавозимидан озод этишади. Бу ҳолат Лондон клубининг келаётган шанбада “Ливерпуль” жамоасига ютқазиши билан содир бўлади.

Бироз аввалроқ, "Челси" Моуриньо ўрнига Хосеп Гвардиолани таклиф қилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқатилганди.

Кейинроқ эса, «Челси» раҳбарияти Моуриньони истеъфога чиқариб, Анчелоттини Лондонга қайтариш ҳақида ўйлаётгани хабар қилинди.

Маълумот учун, "Челси" АПЛнинг 10 туридан кейин 11 очко билан 15-ўринда жой олиб турибди.