Курдларнинг Сурия шимолида янги вилоят тузгани ҳақидаги эълони Туркияга хавф туғдиради. Буни Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған айтиб ўтди, деб хабар бермоқда Al Arabiya телеканали.

“Суриянинг “Демократик иттифоқ” курд партияси ўз бошқарув асосларига эга янги вилоят тузганини эълон қилган Талъ-Обод шаҳридаги вазият Туркияга хавф солади”, деб айтди Эрдўған. Эрдўғаннинг айтишича, “ҳамма Анқара бу эълонга тегишлича тарзда жавоб беришини англаши керак”.

Ўтган ҳафтада суриялик курдлар Сурия шимолида, Туркия билан чегарада янги вилоятни тузганларини эълон қилганлари ҳақида ахборот пайдо бўлган эди. Мавжуд маълумотларга кўра, вилоят таркибига ўзини мудофаа қилиш курд отрядлари назоратидаги Талъ-Обод шаҳри ҳам кирган.

Аввалроқ бу шаҳар ИШИД томонидан босиб олинган эди, бироқ бирмунча вақт аввал курд жанговор тузилмалари томонидан озод қилинган.

Янги вилоят “Демократик иттифоқ” партияси ташаббуси билан тузилди.