Туркиянинг Истанбул шаҳрида ўсмирлар ўртасида эркин кураш бўйича бўлиб ўтган халқаро турнирда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари битта олтин ва иккита кумуш медалга сазовор бўлиб, умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни эгаллашди.

XXXI бор ташкил этилган мазкур турнирда Темур Усманохунова (-60 кг) шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилган бўлса, Умида Ҳамроқулова (-50 кг) ва Баҳодир Аслонов (- 96 кг) кумуш медаль билан тақдирланишди.

9та мамлакат вакиллари иштирок этган турнирда биринчи ўринни мезбонлар, иккинчи ўринни Россия терма жамоаси эгаллади.