Эрон Ўзбекистонга янги элчи жўнатди

Ўзбекистон 26 Октябрь 2015 1672

2015 йилнинг 26 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Эрон Ислом Республикасининг янги тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси Баҳман Оғорозий Дорманини қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берган.

Элчи ишонч ёрлиқлари нусхасини топширди.

Суҳбат чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва уни ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.

Учрашувда транспорт-коммуникация соҳасидаги алоқаларни чуқурлаштиришдан икки томон ҳам манфаатдорлиги қайд этилди.

Шунингдек, баъзи халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Кўпроқ янгиликлар