Эстонияга АҚШнинг оғир ҳарбий техникалари келтирилиши бошланди

Жаҳон 26 Октябрь 2015 6990

Эстонияга АҚШнинг оғир ҳарбий техникалари эшелони келтирилди. Бу ҳақда Valgamaalane газетаси маълумотига асосланиб, “Интерфакс” хабар бермоқда.

Ҳарбий техникалар белгиланган нуқта Тапа шаҳрига 26 октябрь куни кириб боришади. Шундан сўнг, Тапа шаҳрига иккита сапёрлар танки ва ёрдамчи техникани олиб келишга тўғри келади.

Эстонияга 40 дона оғир ҳарбий техника, жумладан, тўртта M1A2 Abrams танки, 10 та Bradley пиёда аскарлар машинаси ва учта Paladin артеллирияга қарши қурилма олиб кириш режалаштирилган.

Техникалар АҚШнинг учинчи пиёдалар дивизиясининг Эстонияда ўтказадаиган ҳарбий машғулотлари учун зарур бўлади.

Кўпроқ янгиликлар