Hyundai компанияси омма кўз ўнгида Америка ва Корея Sonata седанларининг краш-тестини ўтказди. Тажриба муаллифлари бу билан хавфсизлик ва сифат даражаси борасида машиналар бир-бирига сира ўхшамаслигини исбот қилишмоқчи бўлди. Унинг ролиги YouTube орқали эълон қилинди.

Тажриба мана шу йилнинг август ойида очиқ кинотеатр майдонида синовдан ўтказилган эди. Машиналарни электрон йўқ орқали бошқаришган, рулларга манекенларни ўтказиб қўйиб, икки машинани соатига 56 км. тезликда бир-бирига тўқнаштиришган эди. Автомобиллар ҳеч қандай ҳимоя воситаларсиз юзма-юз урилишганди. Гувоҳларнинг маълум қилишича, ҳар икки томон “Сонато”лари унчалик зарар кўрмаган.