Индонезиядаги караоке-барда юзага келган ёнғин оқибатида 12 киши ҳалок бўлди

Жаҳон 26 Октябрь 2015 1022

Индонезиядаги караоке-барда юзага келган ёнғин оқибатида 12 киши ҳалок бўлди, 71 киши эса жароҳатланди, деб маълум қилмоқда “Синьхуа”.

Маълум қилишларича, ёнғин Шимолий Сулавеси вилоятининг Манадо шаҳрида юз берган.
Қутқарувчиларнинг айтишича, ҳалок бўлганларнинг жасади иккинчи ва учинчи қаватлардан торилган.

Бардаги ёнғин якшанба куни эрта тонгда содир бўлган.
Айни дамда воқеа сабаблари ўрганилмоқда.

Кўпроқ янгиликлар