Adorama дўконининг сайтида 18,4 дюймли Samsung Galaxy View планшети ҳақида маълумот чиқди.

Планшетнинг нархи 32 ГБ ички хотирага эга бўлган ҳолда 599 долларни ташкил этмоқда. Қурилма 1920 x 1080 пикселга эга бўлиши кутилмоқда. Планшет Samsung компанияси маҳсулоти бўлмиш Mali-T720 график чипили саккиз ядроли Exynos 7580 процессори билан жиҳозланган. Қурилма 2 ГБли тезкор хотирага ҳамда 2 Мпли камерага эга. AnTuTu маълумотига кўра, планшет 40 мингга яқин балл тўплаган. Galaxy View 8,5 соат ишлай олади.