Ислом Каримов: Учинчи жаҳон уруши рўй берса, бу инсоният учун охиргиси бўлади

Ўзбекистон 26 Октябрь 2015 39242

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Тошкентда 25 октябрда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Япония бизнес-анжумани давомида БМТни ислоҳ қилиш зарурати масаласини кўтарди, деб хабар бермоқда Sputnik нашри.

Ислом Каримовнинг фикрича, вазият ҳар куни мураккаблашиб, катта давлатлар ўртасида сиёсий қарама-қаршилик кескинлашиб бораётган замонавий дунёда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик кенгаши аъзолари ўртасида халқаро ташкилотни ислоҳ қилиш масаласи кўтарилмоқда.

Ислом Каримов БМТ ташкил этилгандан бери 70 йил ўтганига қарамасдан, халқаро ташкилотнинг тамойил ва ёндашувлари ўша-ўшалигича қолганига эътибор қаратди.

“Бир нарсани аниқ айтиш керак, вақт анча олдинлаб кетди, хавфсизлик кенгаши ва умуман БМТ структураси ўз жойида қотиб қолди. Бир савол туғилади, бу қандай бўлиши мумкин, ҳаёт олдинга кетмоқда, бошқарилиши мураккаб бўлган муаммолар вужудга келмоқда, бироқ бугун бу воситалар билан дунёни бошқариб бўлмайди”, деб айтади Ислом Каримов.

Ўзбекистон Президенти бугун кўпчилик Учинчи жаҳон уруши ҳақида бамайлихотир гапира бошлаётганидан ҳайратланиб гапирди.

“Биз унутиб қўйдикми ёки бошқа дунёда яшаяпмизми? Иккинчи жаҳон урушининг 70 йиллигини нишонламоқдамиз. Бироқ бир вақтнинг ўзида катта давлатлар ўртасидаги ихтилоф Учинчи жаҳон урушига олиб келиши мумкинми, дея бемалол гапирмоқдамиз. Мен бу борадаги фикримни кўплаб йиғилишларда, анжуманларда айтганман, агар сиз Учинчи жаҳон уруши ҳақида бемалол гапираётган бўлсангиз, унда Учинчи жаҳон уруши инсоният учун охиргиси бўлишини назарда тутинг”, деб куюнчаклик билан таъкидлаб ўтди Ислом Каримов.

Ислом Каримов биз ҳақиқатда шундай дунёда яшаётганимиздан афсусланиб гапирди. Ўзбекистон Президентининг фикрича, Учинчи жаҳон уруши ҳақида бемалол гапиришга ҳеч ким маънавий ҳуқуқга эга эмаслигини англаш керак.

Ислом Каримов ўз нутқи сўнгида Япония бош вазири Шиндзо Абэга Ўзбекистонга катта жамоа билан ташриф буюргани учун миннатдорчилик билдирди ва Япония Ўзбекистоннинг стратегик ҳамкорларидан бири эканини яна бир бор таъкидлаб ўтди.

Тошкентда ўтган Ўзбекистон-Япония бизнес-анжуманида томонлар япон компанияларининг Ўзбекистонда синтетик ёнилғи заводи қурилишидаги, мамлакатнинг истиқболли ҳудудларида нефть ва газ қидириш лойиҳаларида, кимё ва электротехника тармоқлари, автомобилсозлик, телекоммуникация соҳаларидаги иштироки вариантларини кўриб чиқишди.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 9877 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 22786 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 45469 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 46887 Lifestyle
Сайёҳлар энг кам борадиган давлат номи маълум қилинди
13:42 0 Lifestyle
«Ўзсаноатэкспорт» маҳаллий экспорт қилувчиларга ёрдам беради
Газ идорасига тилла буюмлар орқали тўловни амалга оширишини ваъда қилган фирибгар аёл ушланди
13:33 173 Жамият
Самарқанд шаҳри ҳокими ўзгарди: Раҳимов ўрнига бошқа Раҳимов
ТИВда Россия парламент делегацияси билан учрашув ўтказилди
Уйни воситачисиз сотиш усуллари – ҳужжатлар
13:20 681 Жамият
Кўпроқ янгиликлар