Жанубий Кореядаги автомагистраллардан бирида ҳаракатланаётган ёқилғи ортилган юк машинаси портлаб, ёниб кетди. Бу ҳақда YTN хабар берган.

Портлаш натижасида 1 киши қаттиқ куйиш жароҳати билан, яна 7 киши турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Бу воқеа Кенсан-Пукто вилоятининг Санджу шаҳри яқинида рўй берган.
Айни вақтда ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.