Канадалик таниқли хонанда Жастин Бибер Миланда 25 октябрда бўлиб ўтган MTV Europe Music Awards мусиқа тақдимотида 5 та мукофот билан тақдирланди, деб ёзмоқда Daily Mail нашри.

Бибер “Энг яхши ижрочи, “Энг яхши образ”, “Энг яхши концерт. Шимолий Америка”, “Энг катта фан-клуб” ва “Энг яхши дуэт” йўналишларида нуфузли мукофотни қўлга киритди.

Бибер ўз нутқида барча мухлислари, ота-онаси ва Тангрига миннатдорчилик билдирди.

Бибер тақдимотда икки йил ичидаги ўзининг илк қўшиғини ижро этди ва чиқишидан кейин таъсирланиб, йиғлаб юборди.

Аввалроқ Жастин Бибер What Do You Mean деб номланган янги сингли билан Spotify мусиқа хизматида One Direction гуруҳининг рекордини янгилагани маълум қилинганди.   

Сингл 5 кун ичида 21 млн марта тингланган.

Қўшиқчининг янги альбоми 13 ноябрда чиқади.