Канаданинг Тофино шаҳридан унча узоқ бўлмаган ерда кема ҳалокатга учради. Натижада уч киши ҳалок бўлди, тўққиз нафари эса қутқариб қолинди. Бу ҳақда CBC телеканали маълум қилди.

Тофино тиббий ёрдам хизматининг маълум қилишича, уч нафар киши нобуд бўлган, тўрт киши касалхонага жўнатилган, беш йўловчига эса қирғоқнинг ўзида тиббий ёрдам кўрсатилган. Вилоятнинг қутқарув-мувофиқлаштирув маркази маълумотига кўра, кема ҳалокатга учраган пайт унинг бортида 27 нафар йўловчи бўлган. Шу боис бошқа йўловчи ҳамда экипаж аъзоларини излаш ишлари давом эттирилмоқда.

CTV телеканалининг маълум қилишича, йўловчи ва экипаж аъзоларини излаш ишларига авиация жалб этилган. Қутқарув-мувофиқлаштирув марказининг маълум қилишича, қидирув ишларига икки самолёт ва бир вертолёт, шунингдек, Канада қирғоқ қўриқлов хизматининг икки кемаси жалб қилинган. Бундан ташқари, бу ишларга кўнгилли балиқчилар ва маҳаллий аҳолининг кемалари ҳам жалб этилган.