Киевдаги «Олимпийский» спорт комплекси ижрочи директори Владимир Спильченко Европа чемпионлар лигасининг «Челси»га қарши учрашувида қора танли мухлисларнинг калтакланиши бўйича вазиятга изоҳ бериб ўтди.

«Порту»га қарши учрашувда ҳам қора танли мухлислар ташриф буюришганди. Биз уларга ҳаттоки энг қиммат чипталар мавжуд марказий секторларга кўчиб ўтишни таклиф қилгандик. Лекин улар бу таклифни рад қилишди.

Раҳбар «Нима деб ўйлайсиз, балки улар учун алоҳида сектор ташкил қилиш керакдир», деб берилган саволга: Яхши ғоя. Менимча биз бу таклифингизни ўйлаб кўришимиз керак. Балки ростан ҳам улар учун алоҳида сектор ташкил қилармиз. Шунда ирқчилик билан боғлиқ муаммолар балки бўлмасди», – дея жавоб берган Спильченко.

УЕФА мазкур ишни 27 октябрь куни кўриб чиқади. Маълумотларга кўра, ташкилот «Динамо»дан очко олиб ташлаши ва ҳаттоки, мусобақадан четлатилиши керак.