Киевнинг “Олимпийский” стадионида қора танли мухлислар учун алоҳида сектор ташкил қилиниши мумкин. Бу ҳақда аренанинг ижрочи директори Владимир Спильченко 2+2 телеканали эфирида узатилган “Про футбол” дастури чоғида маълумот берди.

Ўтган ҳафта УЕФА Киевнинг “Динамо” жамоасига нисбатан ахлоқий иш қўзғади. ЧЛнинг гуруҳ босқичида “Челси”га қарши кечган баҳсда ушбу жамоанинг мухлислари 4 нафар қора танли мухлисларга ҳужум қилгани айтилди. Воқеа “Олимпийский” стадионида бўлиб ўтди. “Футбол Европада ирқчиликка қарши” ташкилоти воқеа қайд қилинган видеолавҳани УЕФАга етказди.
“Қора танли мухлисларга алоҳида сектор ажратиш яхши ғоя, – деди Спильченко. – Балки биз бундай кўнгилсизликларни олиш учун бу ишга қўл урармиз”.