Гватемала президентлигига номзод, комедия актёри Жимми Моралес сайловларнинг иккинчи турида ғалабага эришганини эълон қилди, дея хабар берди Reuters.

“Президент сифатида сизни еб юбораётган порахўрликка қарши кураш ваколатини қўлга киритдим, сизларни Худо ўз паноҳида асрасин, барчангизга миннатдорчилик билдираман”, - деди у.
Гватемала олий сайлов трибунали маълумотларига кўра, Моралес 70,4 фоиз овоз тўплаган, айни пайтда унинг рақиби – мамлакатнинг собиқ биринчи хоними Сандра Торрес 29,6 фоиз сайловчи томонидан қўллаб-қувватланди.

Шу муносабат билан Сандра Торрес Моралесни президентлик сайловидаги ғалабаси билан табриклади.Бундан аввалроқ эса Гватемала суди собиқ президентнинг мол-мулкини мусодара қилиш тўғрисида қарор қабул қилган эди.