Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 26 октябрь куни жаҳонда рўй берган энг асосий янгиликларни такроран ҳавола этамиз.

Эрдўған: курдларнинг Сурияда янги вилоят тузгани ҳақидаги эълони Туркияга хавф туғдиради>>

Курдларнинг Сурия шимолида янги вилоят тузгани ҳақидаги эълони Туркияга хавф туғдиради. Буни Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған айтиб ўтди, деб хабар бермоқда Al Arabiya телеканали.

Афғонистон Россиядан қурол олмоқчи>>

Афғонистон президенти Ашраф Ғани Аҳмадзай Москвага мурожаат қилиб, уларга артиллерия, ўқотар қурол ва Ми-35 вертолётларини етказиб беришни сўради.

Япониянинг Sumitomo компанияси Туркманистонда 300 млн долларга ИЭС қуради>>

Япониянинг Sumitomo Corp. савдо-инвестицион компанияси Туркманистондан иссиқлик электр станцияси қуришга буюртма олди. 

Польшадаги парламент сайловида еврозонага киришга қарши бўлган консерватив партия ғалаба қозонди>>


Польшада 25 октябрь куни бўлиб ўтган парламент сайловида “Ҳуқуқ ва адолат” консерватив партияси яққол ғалаба қозонган.

Эстонияга АҚШнинг оғир ҳарбий техникалари келтирилиши бошланди>>

Эстонияга АҚШнинг оғир ҳарбий техникалари эшелони келтирилди. Бу ҳақда Valgamaalane газетаси маълумотига асосланиб, “Интерфакс” хабар бермоқда.

Афғонистон армияси охирги кун ичида 200 нафар жангарини йўқ қилди>>

Афғонистон мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, Афғонистон ҳарбий кучлари охирги сутка мобайнида 197 нафар жангарини йўқ қилди, улар ичида гуруҳ қўмондони ҳам бор.

Сирдарёнинг чап қирғоғида, Қозоғистоннинг Қизилўрда вилоятида янги шаҳар барпо этилади>>

Сирдарёнинг чап қирғоғида, Қозоғистоннинг Қизилўрда вилотида янги шаҳар барпо этилади, деб айтди Қизилўрдада бўлиб ўтган XIII Республика шаҳарсозлик анжуманида Қизилўрда вилояти акими (ҳокими) Қримбек Қушербоев.

Трамп: Агар Саддам Ҳусайн ва Каддафи ҳозир ҳокимият тепасида бўлганида дунё тинчроқ яшаётган бўларди>>

Республикачилар партиясидан АҚШ президентлигига номзод Дональд Трамп Ҳиллари Клинтон билан қатнашган АҚШ конгрессида бўлиб ўтган “Бенгази иши” бўйича тингловдан сўнг изоҳ бераркан, Ироқ ва Ливия “диктаторлар даврида яхшироқ яшаганини” маълум қилган.

ОАВ: Пентагон Россия кемаларининг АҚШ сувости коммуникациялари яқинида турганидан хавотирга тушмоқда>>

Пентагон АҚШни телефон ва интернет алоқа билан таъминлаб турган асосий сувости коммуникация кабеллари жойлашган ҳавзаларда Россия кемалари ва сувости кемаларининг мавжудлигидан қаттиқ ҳавотирда эканини билдирмоқда.

Қирғизистон ва Япония бир қатор келишувларни имзолади>>

26 октябрда Япония бош вазири Шиндзо Абэ Қирғизистонга расмий ташриф билан келди. Абэнинг ташрифи якунларига кўра Қирғизистон ва Япония ўртасида бир қатор келишувлар имзоланди.

Қирғизистон президенти Синдзо Абэга қарзлар дастури учун миннатдорчилик билдирди>>

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Япония бош вазири Синдзо Абэнинг мамлакатга расмий ташрифи доирасида унга иеналарда бериладиган қарзлар дастурини қайта бошлашда кўрсатган ёрдами учун миннатдорчилик билдирди.

Қирғизистон Япониядан янги трактор ва комбайнлар олади>>

Қирғизистон Япониядан янги трактор ва комбайнлар олади. Бу ҳақда «24» нашри хабар тарқатди.

Омон Асадга Сурия инқирозини ҳал қилишда ёрдам беришни таклиф қилди>>

Омон Сурия инқирозини ҳал қилишда ёрдам бериш мақсадида минтақавий ва халқаро даражада барча имкони бор нарсани амалга оширади. Бу ҳақда Омон султонлиги ташқи ишлар вазири Юсуф ибн Олови ибн Абдуллоҳ Сурия президенти Башар Асад билан Дамашқда бўлиб ўтган музокараларда айтиб ўтди, деб хабар бермоқда SANA ахборот агентлиги.

Шиндзо Абэ: Япония Қирғизистон билан учта йўналиш бўйича муносабатларни ривожлантиришга катта аҳамият қаратади>>

“Япония Қирғизистон билан учта йўналиш бўйича муносабатларни ривожлантиришга катта аҳамият қаратади”, деб айтди Қирғизистонга расмий ташриф билан келган Япония бош вазири Шиндзо Абэ.

НАСА “мингйиллик довули”нинг орбитал фото ва видеоларини кўрсатди>>

НАСА агентлиги “мингйиллик довули” номини олган табиий офатнинг орбитадан суратга олинган фото ва видеоларини кўрсатди. Бу ҳақда агентликнинг сайтида хабар қилинди.

БАА нефть баҳосининг 50 долларга тушиб кетганини “инсоният учун туҳфа” деб атади>>

Абу-Даби иқтисодий тараққиёт департаменти бошлиғи Али ал-Мансурий нефть баҳосининг бир баррелга 50 доллар қийматга тушиб кетишини “инсоният учун туҳфа” деб атган, деб маълум қилмоқда Bloomberg агентлиги.

ОАВ: Афғонистон ва Покистонда юз берган зилзила қурбонлари сони 150 нафардан ортиб кетди>>

26 октябрда Тошкент вақти билан соат 14:19да (Афғонистон вақти билан соат 13:39 да) Афғонистон ва Покистонда юз берган зилзила қурбонлари сони 154 нафарга етди. 

Афғонистондаги мактабда зилзиладан кейинги талатўп вақтида 12 нафар ўқувчи қиз ҳалок бўлди>>

Афғонистонда содир бўлган зилзила натижасида мактаб ўқувчиларини эвакуация қилиш вақтида 12 нафар ўқувчи қиз қиз ҳалок бўлди ва 35 нафари жароҳатланди. Reuters берган ахборотга кўра, уларни мактаб биносидан эвакуация қилишга уринишлар самарасиз якунланган.

Хитой беш юлдузли меҳмонхоналарнинг кўплиги бўйича рўйхатда етакчилик қилмоқда>>

Trivago сайёҳлик хизмати тадқиқотчилари беш юлдузли меҳмонхоналари энг кўп давлатларнинг рейтингини тузиб чиқди.

Daily Mail: “Челси” “Ливерпуль”га ютқазса, Моуриньо ишдан кетади>>

“Челси” жамоасининг “Вест Ҳэм” билан бўлган ўйинда 1:2 ҳисобида мағлубиятга учраши клуб мутасаддиларини мураббий Жозе Моуриньо масаласида жиддий ўйлаб кўришга мажбур қилди, деб маълум қилмоқда Daily Mail нашри.