Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 26 октябрь куни рўй берган энг асосий янгиликларни такроран ҳавола этамиз.

Ислом Каримов: Учинчи жаҳон уруши рўй берса, бу инсоният учун охиргиси бўлади>>

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Тошкентда 25 октябрда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Япония бизнес-анжумани давомида БМТни ислоҳ қилиш зарурати масаласини кўтарди.

Тошкентда 5 балли зилзила содир бўлди>>

26 октябрь куни соат 14:12да Тошкент шаҳрида зилзила кузатилди. Силкинишлар тахминан бир дақиқа давом этди. Уларнинг магнитудаси ҳақида ҳозирча ҳеч қандай маълумот берилмади. 

Фейсбук ижтимоий тармоғининг ўзбекистонлик фойдаланувчилари Афғонистондаги зилзиладан зарар кўрмаганини маълум қилмоқда>>

Фейсбук ижтимоий тармоғи бугун, 26 октябрь куни Ҳиндукуш тоғларида рўй берган зилзила муносабати билан хавфсизлик текширувини ўтказмоқда.

Абдулазиз Комилов АҚШ элчиси билан бўлажак қўшма тадбирларнинг кун тартибини муҳокама қилди>>

2015 йилнинг 26 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Америка Қўшма Штатларининг фавқулодда ва мухтор элчиси Памела Леора Спратленни қабул қилди.

Ўзбекистонда чет элга чиқиш тартиби ўзгартирилди>>

Ўзбекистонда чет элга чиқиш тартиби ўзгартирилди, деб хабар беради Norma.uz сайти.
Айтилишича, ҳукуматнинг 22 октябрдаги қарори билан “Мансабдор шахсларнинг чет эл давлатларига чиқиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2014 йилдаги ҳужжатга ўзгартиришлар киритилган.

Республика Киночилар уйида «Ажал жодуси» бадиий фильми премьераси бўлиб ўтди>>

Жорий йилнинг 23 октябрь куни Республика Киночилар уйи ҳамда Алишер Навоий номли кино саройида «Ўзбеккино» Миллий агентлиги буюртмасига асосан «Ватан» киностудиясида суратга олинган «Ажал жодуси» бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ТИВда Хитой элчиси билан минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашилди>>

2015 йилнинг 26 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Хитой Халқ Республикасининг фавқулодда ва мухтор элчиси Сунь Лицзе билан учрашув бўлиб ўтди.

Бозорлар ва боғлардаги имловий хатолар матбуот нишони остида>>

Ўзбек тилига расмий мақом берилиши муносабати билан Ўзбекистон матбуотида тил муаммоларига бағишланган материаллар чоп этилишда давом этмоқда. Асосий мавзу бўлиб кўча ёзувлари, эълонлар ва пешлавҳаларда йўл қўйилаётган хатолар хизмат қилмоқда.

Ўзбекистонда шакар ишлаб чиқариш ҳажми 1,5 мартага ошди>>

2015 йилнинг дастлабки 9 ойи давомида озиқ-овқат саноатида ишлаб чиқариш ҳажми 10,114 трлн сўмни, ўсиш суръати ўтган йилга нисбатан 116,7 фоизни ташкил этди.

Ўзбекистонда 2015 йилда 8,5 триллион сўмдан ортиқроқ енгил саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди>>

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойи давомида Ўзбекистонда енгил саноат тармоғи корхоналари томонидан 8587,0 млрд. сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилди, деб ёзилади давлат статистика қўмитаси ахборотида. 

Ўзбекистонда 2015 йилда 3,3 трлн сўмлик қурилиш материаллари ишлаб чиқарилди>>

Ўзбекистонда қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан 2015 йилнинг январ-сентябрь ойларида жами 3388,1 млрд сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, бу кўрсаткич бўйича ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан 115,9 фоизга ўсишга эришилди.

2015 йилнинг 9 ойида Ўзбекистонда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг саноатдаги улуши 34,6 фоизга ошди>>

Ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантиришни рағбатлантириш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга доир комплекс чора-тадбирларнинг амалга оширилиши натижасида Ўзбекистонда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг мамлакат ялпи ички маҳсулотидаги улуши йил сайин ошиб, 56 фоиздан кўпроқни ташкил этмоқда, деб ёзади Давлат статистика Қўмитаси матбуот хизмати.

26 октябрь куни Тошкентда IX Халқаро саноат ярмаркаси ва кооперацион биржаси очилади>>

Бугун, 26 октябрь куни, Тошкентда IX Халқаро саноат ярмаркаси ва кооперацион биржаси очилади. У бир ҳафта давом этади.

Ўзбекистон ТИАИСВда JETRO вакили билан инвест-лойиҳаларни амалга ошириш бўйича музокаралар ўтказилди>>

24 октябрь куни Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида Япония ташқи савдони ривожлантириш ташкилоти — JETRO вакили Хироюки Ишигэ билан музокаралар ўтказилди.

2015 йилнинг 9 ойида "Ўзавтойўл" ДАК томонидан 93,7 км узунликдаги автомобиль йўллари реконструкция қилинди>>

2015 йилнинг 22 октябрь куни компания бошқарувининг 2015 йил 9 ойлик якунлари бўйича кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда компания тизимидаги ҳудудий бўлинмалар, соҳавий корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди. 

Япония Навоийдаги шифохона жиҳозланиши учун 5 млн доллар маблағ ажратади>>

Япония Навоий шаҳридаги кўп тармоқли шифохонанинг замонавий техникалар билан жиҳозланиши учун 5 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратади. Бу ҳақда Sputnik Япония ташқи ишлар вазирлиги спикери Ясухиса Кавамурага асосланиб хабар тарқатди.

Шиндзо Абэ Мустақиллик майдонини зиёрат қилди>>

24-26 октябрь кунларида Ўзбекистонга расмий ташриф уюштирган Япония бош вазири Шиндзо Абэ 25 октябрь куни Тошкентдаги Мустақиллик майдонига ташриф буюрди. Унга Ўзбекистон бош вазири Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлик қилган.

Пенсия киритимларини амалга ошириш учун қоғозли билдиришномалар бекор қилинади>>

2018 йилга келиб Ўзбекистонда ягона пенсион таъминот бўйича “Нафақа” идоралараро ахборот тизими жорий қилинади. 2015-2017 йилларда амалга ошириладиган ушбу лойиҳа “Пенсия” дастурий комплексига таянади.

JOGMEC Ўзбекистонда геологик разведка ишларини ўтказади>>

Япониянинг миллий нефть, газ ва металл корпорацияси (JOGMEC) ва “Ўзбекнефтегаз” миллий холдинг компанияси Ўзбекистоннинг истиқболли ҳудудларида углеводород хом ашёси бўйича геологик разведка ишларини олиб бориш бўйича шартнома имзолашди. 

Тошкентда Испаниянинг виза сервиси маркази очилди>>

Испаниянинг Москвадаги бош консуллиги VFS Global компанияси билан ҳамкорликда Тошкентда Испаниянинг виза сервиси маркази очишди.

Эрон Ўзбекистонга янги элчи жўнатди>>

2015 йилнинг 26 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Эрон Ислом Республикасининг янги тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси Баҳман Оғорозий Дорманини қабул қилди.

Ўзбекистон ва Япония туризм соҳасида ҳамкорлик масалаларини муҳокама этишди>>

26 октябрь куни Тошкентнинг «Grand Mir» меҳмонхонасида B2B кўринишида учрашув бўлиб ўтди. Унда Япония сайёҳлик агентлиги ассоцияси (JATA) раҳбари Хироми Тагава ва Ўзбекистони сайёҳлик компанияси ўртасида музокара ўтказилди.