KUN.UZ дайжести: 26 октябрда рўй берган энг қизиқарли хабарлар

Жаҳон 26 Октябрь 2015 5384

Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 26 октябрь куни рўй берган энг қизиқарли воқеалар ҳақидаги хабарларни такроран ҳавола этамиз.

Ер юзида жозибадор аҳолига эга мамлакатлар топ-10лиги эълон қилинди>>

Ер юзида жозибадор аҳолига эга давлатлар ўнталиги эълон қилинди, деб хабар бермоқда, momondo сайёҳлик хизмати. Рўйхатни ташкил этишда 15 та мамлакатдан 15 мингга яқин сайёҳ иштирок этган.

Чимкентдаги фестивалда Маккадан келтирилган сувда ош қилган ошпаз ғалаба қозонди>>

Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида жойлашган “Ал-Акрам” тўйхонасида анъаневий равишда октябрь ойида ўзбек ошпазлари ўртасида ўтказиладиган ош фестивалида ғалаба қозонган Ғуломжон Ғаниев таомни Маккадан келтирилган сувда тайёрлаганини маълум қилди.

НАСА “мингйиллик довули”нинг орбитал фото ва видеоларини кўрсатди>>

НАСА агентлиги “мингйиллик довули” номини олган табиий офатнинг орбитадан суратга олинган фото ва видеоларини кўрсатди. Бу ҳақда агентликнинг сайтида хабар қилинди.

“Стив Жобс” АҚШда пул тўплай олмади>>

Майкл Фассбендер бош ролни ижро этган “Стив Жобс” фильми катта экранларга чиққанидан сўнг дастлабки дам олиш кунлари 7.3 млн доллар касса қилди, деб хабар беради Variety нашри. 23 октябрдан намойиши бошланган картина 2 минг кинотеатрда кўрсатилганига қарамай, амалда муваффақиятсизликка учради.

2 оёқли бульдог интернет юлдузига айланди>>

АҚШда туғилган 6 ойлик Бонсай лақабли ит интернет юлдузига айланди. The Daily Telegraph нашрининг ёзишича, у умуртқа поғонасининг ярми билан туғилган.

Россиялик йигит ҳарбий хизмат ўташ учун 46 кг вазн ташлади>>

Россиянинг Кемеровск вилоятида яшовчи 20 ёшли йигит армияда хизмат қилиш учун 46 кг вазн ташлади. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги Марказий ҳарбий округ вакили Ярослав Рошчупкинга таянган ҳолда маълумот берди.

Великий Новгородда Гиннеснинг рекордлари китобига кириш учун икки тонна карам тузлашди>>

Россиянинг Великий Новгород шаҳридаги ресторанлардан бирида икки тонна карам тузлашди, деб хабар бермоқда FlashNord.

Жастин Бибер Миланда MTV EMA тақдимотида 5 та мукофот билан тақдирланди>>

Канадалик таниқли хонанда Жастин Бибер Миланда 25 октябрда бўлиб ўтган MTV Europe Music Awards мусиқа тақдимотида 5 та мукофот билан тақдирланди, деб ёзмоқда Daily Mail нашри.

«Арсенал» Инстаграмдаги обуначиларига миннатдорчилик билдиришда Аршавиннинг суратидан фойдаланди>>

Лондоннинг "Арсенал" жамоасининг Инстаграм ижтимоий тармоғидаги саҳифасига обуначилар сони 4 млн нафарга етгани муносабати билан жамоанинг собиқ футболчиси Андрей Аршавиннинг сурати жойлаштирилди.

Киевдаги стадион директори қора танлилар учун алоҳида трибуна ташкил қилиш таклифини маъқуллади>>

Киевдаги «Олимпийский» спорт комплекси ижрочи директори Владимир Спильченко Европа чемпионлар лигасининг «Челси»га қарши учрашувида қора танли мухлисларнинг калтакланиши бўйича вазиятга изоҳ бериб ўтди.

«Динамо» – «Челси» баҳси вақтида қора танли мухлисларнинг калтакланиши тасвирланган янги видеолар тарқалди>>

Европа чемпионлар лигасининг «Динамо» – «Челси» жамоалари учрашувида камида тўртта тўқнашув содир бўлган. Бу ҳақда Tribuna.com нашри хабар тарқатмоқда.

Суарес "Барселона" сафидаги иштирокига 1 йил тўлган кунни хет-трик билан нишонлади>>

Уругвайлик ҳужумчи Луис Суарес "Барселона" сафида Испания чемпионатидаги иштирокига 1 йил тўлган кунни ажойиб ўйин билан нишонлади.

Россиялик туристлар оқимининг камайиши туфайли Анталья 5 млрд доллар зарар кўради>>

Туркиянинг Анталья курорти 2015 йилда россиялик сайёҳлар оқимининг камайиши оқибатида 5 млрд доллар зарар кўради. Бу ҳақда Hurriyet Daily News нашри Professional Hotel Managers Association (POYD) ташкилоти маълумотларига таянган ҳолда хабар қилмоқда.

Интернетда Samsung компаниясининг 18,4 дюймли янги планшети маълумоти пайдо бўлди>>

Adorama дўконининг сайтида 18,4 дюймли Samsung Galaxy View планшети ҳақида маълумот чиқди.

Ноябрда Миср пирамидаларни космик нурлар билан сканердан ўтказа бошлайди>>

2016 йилдан Миср қадимги эҳромларнинг янги сирларини очмоқчи. Шу мақсадда жорий йилнинг ноябридан бошлаб у пирамидаларни космик нурлар ёрдамида скан қилиш бўйича глобал лойиҳа амалга оширила бошланади.

Интернетда одамзод минг йилдан кейин қандай кўринишда бўлиши мумкинлигини намойиш қилувчи видео пайдо бўлди>>

Интернетда одамзод минг йилдан кейин қандай кўринишда бўлиши мумкинлигини намойиш қилувчи видео пайдо бўлди.

Билл Гейтс ва бошқа инвесторлар сунъий гўшт ва пишлоқ ишлаб чиқариш учун 108 млн доллар сармоя ажратишди>>

Microsoft компаниясининг асосчиларидан бири, дунёнинг энг бадавлат инсони Билл Гейтс, Viking Global Investors, Horizons Ventures компаниялари ва бошқа инвесторлар Impossible Foods компаниясининг сунъий гўшт ва пишлоқ ишлаб чиқариш лойиҳасига 108 млн доллар сармоя ажратишди.

Лондонда ишлаб чиқарилиши мумкин бўлган учар автомобиль тақдим этилди>>

Словакиялик лойиҳачилар учар автомобиллар устида 90-йиллардан бери тер тўкиб келишади. Учар автомобилнинг биринчи прототипи 2014 йилда тақдим этилган эди. Бу йил эса барча тайёргарликдан ўтган ва ишлаб чиқаришга тайёр “AeroMobil” ҳақда маълум қилишди. Ушбу туркумдаги сўнгги ишлаб чиқилган AeroMobil 3.0 Лондондаги Founders Forum да намойиш этилди.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 9855 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 45488 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 74329 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 40902 Lifestyle
Beeline Фарғона вилоятида янги таянч станцияларини ишга туширди
«Қонун ўз йўлига, туманда биз билан келишган тадбиркор ишлайди!» — МИБ фаолиятида тушунмовчиликлар
Amazon облигацияларига талаб ҳажми Беларусь ЯИМ билан тенг бўлди
Трампнинг маслаҳатчиси Шарлотсвиллдаги миллатчиларни “масхарабозлар” деб атади
16:47 106 Жаҳон
Бухоро вилоят ҳокими ичимлик суви ва бозорлардаги гўшт таъминоти юзасидан баёнот берди
16:41 873 Жамият
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 5369 Жамият
Кўпроқ янгиликлар