Миср полицияси мамлакатда бўлиб ўтган парламент сайловларида теракт амалга оширмоқчи бўлган уч нафар жангарини отишмада йўқ қилди, деб хабар бермоқда Al Bawaba нашри.

Нашр маълумотларига кўра, жангарилар қўлбола бомбалар қўллаган ҳолда терактлар амалга оширмоқчи бўлган. Бундан ташқари, жангарилар ҳуқуқ-тартибот муассасалари ходимларига ҳужум қилганликда гумон қилиниб қидирувда бўлган.

Қайд этилишича, отишма пайтида 3 нафар полициячи яраланган.

18-19 октябрда Мисрда парламент сайловларининг биринчи босқичи 15 та вилоятда бўлиб ўтди. Сайловнинг иккинчи тури эса қолган 13 та вилоятда 22-23 ноябрларда бўлиб ўтади.