Россияда подшо оиласининг ўлдирилиши юзасидан олиб борилаётган иш доирасида император Александр III нинг танаси эксгумация қилиниши мумкин. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги хабар бермоқда.

Тергов қўмитаси криминалистика бошқармаси катта криминалисти Владимир Соловьёв императорнинг танаси ноябрь ойининг иккинчи ярмида қабрдан чиқарилиши мумкинлигини айтди.