ОАВ: Британия ядровий қалқон модернизациясига 250 млрд доллар сарфлайди

Жаҳон 26 Октябрь 2015 2015

Расмий Лондоннинг ядровий қалқонни модернизация қилиш бўйича режаларини амалга ошириш учун мамлакат 167 млрд фунт стерлинг ёки 256 млрд доллар сарфлашига тўғри келади. Бу сонлар Reuters агентлиги томонидан ошкор қилинди.

Агентлик жамоат палатасининг халқаро муносабатлар бўйича қўмитаси раиси Криспин Блант билан биргаликда “Трайдент” баллистик ракеталари билан “Вангард” субмариналарини янгилашга кетадига харажатларни ҳисоблаб чиқди. Шунингдек, ядровий флотнинг кейинги сарф-харажатлари ҳам ҳисобга олинди.

Илгари ҳукумат бу ишларга 15-20 млрд фунт стерлингнинг етишини айтган эди. Аммо парламентарийнинг мудофаа вазирлигига киритган сўровига жавобан идора 4та янги субмаринанинг нархи 25 млрд фунт стерлингни ташкил қилиши, уни сақлашга эса ҳарбий идора йиллик бюджетининг 6 фоизи сарфланиши лозимлигини маълум қилди. Мудофаа вазирлигининг жорий йилдаги бюджети 33.8 млрд фунт стерлингни ташкил қилди.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 38647 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 14106 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 90953 Ўзбекистон
Кекса немис Исландияга эски тракторда саёҳатга жўнади
ОАВ: МРБ Испанияда теракт тайёрланаётганидан огоҳлантирган
23:46 / 17.08.2017 471 Жаҳон
Янги ўқув йилида олий ўқув юртларида ўқиш учун контракт пули ошмайди
23:30 / 17.08.2017 2331 Ўзбекистон
Йўқолган никоҳ узук 13 йил ўтиб сабзида топилди
23:25 / 17.08.2017 3319 Жамият
Барселонадаги теракт гумондорлари қўлга олинди
23:20 / 17.08.2017 1495 Жаҳон
Хайрулла Нуриддинов МТРК раиси  ўринбосарлигидан кетди
23:15 / 17.08.2017 3701 Ўзбекистон
Фото: Австралияда дунёдаги энг кучли қуёш электростанцияси қурилади
23:10 / 17.08.2017 674 Технология
Кўпроқ янгиликлар