Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) президенти шайх Салмон ибн Иброҳим ал-Халифа ФИФА президентлиги сайловида иштирок этиш учун ҳужжат топширган. Бу ҳақда Рейтер нашри хабар қилди.

ОАВлар маълумотларига кўра, шайх Салмон ФИФАнинг вақтинчалик раҳбари бўлиб турган, Африка футбол конфедерацияси президенти Исса Ҳаёт билан суҳбатдан кейин шундай қарор қабул қилган.

Эслатиб ўтамиз, ФИФА президентлиги учун шу вақтгача УЕФА президенти Мишель Платини, ФИФА Ижроқўми собиқ аъзоси Жером Шампань, Иордания шаҳзодаси Али бин Ал-Ҳуссайн, Тринидад ва Тобаго терма жамоасининг собиқ футболчиси Дэвид Нахид ҳамда Жанубий африкалик мультимиллионер Мосима Габриэл Севале ўз номзодларини илгари суришган.

Президентликка номзодларни рўйхатга олиш 26 октябрь куни якунига етади.