Пентагон АҚШни телефон ва интернет алоқа билан таъминлаб турган асосий сувости коммуникация кабеллари жойлашган ҳавзаларда Россия кемалари ва сувости кемаларининг мавжудлигидан қаттиқ ҳавотирда эканини билдирмоқда.

Бу ҳақда 25 октябрь куни The New York Times нашрининг электрон намунаси маълум қилди.
Нашр маълумотларига кўра, АҚШ ҳарбий вазирлиги давлатлар ўртасида кескинлик ёки можаролар авж олган тақдирда, океан тубига ётқизилган оптик толали кабелларга Россия томонидан ғарб мамлакатлари ҳукуматлари, иқтисодиёти ва фуқаролари қаттиқ боғланиб қолган коммуникацияларни узиб қўйиш мақсадида шикаст етказилиши мумкин.

The New York Times`нинг қайд этишича, Пентагон ва АҚШ разведка ташкилотларида Россия томонидан етказилиши мумкин бўлган таҳдид ўта махфий тутилиб, кенг оммага ошкор қилинмайди. “Америка ҳукумати шу каби коммуникациялар ўтказилган ҳудудлардаги Россия сувости ва сувусти кемалари устидан фаол мониторинг олиб борилаётгани, агарда кабеллар шикастланса, тезда тиклаш (алоқани)га тайёргарлик кўрилаётганини сир тутмоқда”, деб ёзмоқда газета.