ОТМ профессор-ўқитувчилар таркибининг ишлар ҳажмини ҳисоблашнинг янги вақт меъёрлари тасдиқланди

Ўзбекистон 26 Октябрь 2015 4195

2015 йил 9 сентябрь куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг “Олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилар таркибининг ўқув, илмий-методик, илмий-тадқиқот, ташкилий-методик, маънавий-ахлоқий ва тарбиявий ишлар юкламасини аниқлаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғи имзоланган эди.

Унга кўра, Олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилар таркибининг ўқув, илмий-методик, илмий-тадқиқот, ташкилий-методик, маънавий-ахлоқий ва тарбиявий ишлар юкламасини аниқлаш қоидалари ва вақт меъёрлари тасдиқланди. Бу ҳақда ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев ўзининг блогида батафсил маълумот берди.
Ушбу ҳужжатнинг амал қилиши олий ҳарбий таълим муассасалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўз фаолиятини юритаётган халқаро ва хорижий олий таълим муассасаларига нисбатан татбиқ этилмайди.

Профессор-ўқитувчилар таркиби меҳнатини нормалаштириш ҳар йили келгуси ўқув йили учун тузиладиган ва белгиланган тартибда тасдиқланадиган шахсий иш режаларига асосланади.
Йиллик шахсий иш режа 1540 соат миқдоридаги иш вақтининг жамланган ҳисобидан келиб чиқади.
Қоидаларга кўра, иш турлари бўйича ҳисобланган соатлар ҳажми олий таълим муассасасининг штат бирликлари сонини ҳамда профессор-ўқитувчилар таркибининг ойлик маошларини белгилаш учун асос бўлмайди.

Кафедра профессор-ўқитувчилари ўртасида ишларни нормалаштириш бўйича тавсия этиладиган тақсимот:
ўқув ишлари — 50% — 70%;
илмий-методик ишлари — 5% — 10%;
илмий-тадқиқот ишлари — 15% — 20%;
ташкилий-методик ишлар — 5% — 10%;
маънавий-ахлоқий ва тарбиявий ишлар — 10% — 15%.
Маъруза машғулотлари профессор, доцент, катта ўқитувчи ва илмий даражага эга бўлган ассистент (ўқитувчи)лар томонидан ўтказилади. Зарур ҳолларда (маъруза машғулотлари ҳажми кўп бўлганда, профессор, доцент ва катта ўқитувчилар етарли бўлмаганда ва шу каби бошқа ҳолларда) камида 3 йиллик илмий-педагогик (илмий) иш стажига эга ассистент ёки ўқитувчиларга бир ўқув йилида 100 соатгача бўлган ҳажмда маъруза машғулотларини ўтишга олий таълим муассасаси кенгашининг қарорига асосан рухсат берилади.

Тошкент давлат юридик университетида ассистент ёки ўқитувчиларга, уларнинг илмий-педагогик (илмий) иш стажи муддатидан қатъи назар, бир ўқув йилида 250 соатгача бўлган ҳажмда маъруза машғулотларини ўтишга мазкур таълим муассасаси кенгашининг қарорига асосан рухсат берилади.
Профессор-ўқитувчиларнинг ўқув (маъруза, амалий, семинар ва лаборатория) соатлари ҳажми 400 соатдан кам бўлмаслиги тавсия этилади.
Олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилар таркибининг ўқув, илмий-методик, илмий-тадқиқот, ташкилий-методик, маънавий-ахлоқий ва тарбиявий ишлар ҳажмини ҳисоблашнинг вақт меъёрлари билан қуйидаги ҳужжат орқали тўлиқ танишишингиз мумкин.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 33307 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 71197 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10078 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 134453 Жамият
Месси ҳам «Барселона»ни тарк этиши мумкин
23:30 976 Спорт
Эрдўған Германия ички ишлар вазирига “жойини билишни” маслаҳат қилди
23:17 858 Жаҳон
ОАВ: Барселонада портловчи моддалар ортилган фургонлар орқали учта нуқтада ҳужум режалаштирилганди
22:30 1100 Жаҳон
«Суперкамбэк». Денисов 3 ойлик танаффусдан кейин сафга қайтган ўйинда «Локомотив» қаҳрамонлик кўрсатди
22:20 2655 Спорт
Австрияда катта чодирнинг ағдарилиши оқибатида 100 дан кўпроқ одам жабрланди
22:10 598 Жаҳон
Ҳиндистондаги темир йўл фалокати қурбонлари сони 20 кишига етди
22:00 979 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар