Ўзбекистон ТИАИСВда JETRO вакили билан инвест-лойиҳаларни амалга ошириш бўйича музокаралар ўтказилди

Ўзбекистон 26 Октябрь 2015 995

24 октябрь куни Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида Япония ташқи савдони ривожлантириш ташкилоти — JETRO вакили Хироюки Ишигэ билан музокаралар ўтказилди.

Учрашув чоғида икки мамлакат ўртасидаги ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий, инвестициявий ва инновацион-технологик ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Хироюки Ишигэ япон бизнесининг ўзбекистонлик ҳамкорлар билан узоқ муддатли алоқаларни ривожлантиришга бўлган қизиқиши ўсиб бораётганини алоҳида қайд этиб ўтди.

JETRO раҳбари сўзининг исботи сифатида, Япония бош вазири Шиндзо Абэнинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида 25 октябрь куни бўлиб ўтган қўшма бизнес-форумда қатнашиш учун Япония корпорация ва компаниялари (Mitsubishi, Mitsui, Isuzu, Itochu, Jogmec, Marubeni, Shimizu, Sumitomo, Sojitz, Toyota Tsusho ва бошқалар)нинг 200дан ортиқ раҳбари ва вакиллари Тошкентга келганини таъкидлади.

Учрашув якунлари бўйича Япониянинг илғор тажрибаси ва компанияларининг замонавий технологик ечимларини жалб этган ҳолда Ўзбекистон иқтисодиётининг турли тармоқларида истиқболли ҳамкорлик лойиҳаларини юритиш бўйича фаол муносабатларни давом эттиришга келишиб олинган.

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 56480 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 5639 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 113503 Жамият
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 11072 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 21243 Ўзбекистон
Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Ҳиндистонга боради
Чипта баҳона 9 миллион сўмни «ухлатган» фирибгар қўлга олинди
12:00 878 Жамият
Фото: Америка нашрлари Трампни ку-клукс-клан тарафдори сифатида тасвирлади
11:50 905 Жаҳон
Фото: Улуғнорнинг антиқа «Қўзивой» тарвузи
11:40 2857 Жамият
Фоторепортаж: Фарғона вилоятида ноқонуний чиқиндихоналарга барҳам берилмоқда
11:30 1020 Жамият
Кўпроқ янгиликлар