Uz CLAAS Agro ўзбек-немис машинасозлик корхонаси 2017 йилда пахта далаларида ишлашга мўлжалланган бир қатор махсуслаштирилган тракторларни ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда, деб хабар бермоқда корхонадаги манбаларга иқтибос келтирган ҳолда Sputnik нашри.

Хозирда биринчи 4 та намунавий моделлар Ўзбекистоннинг турли вилоятларидаги фермер хўжаликларнинг далаларида синовдан ўтмоқда.

“Дунёда бунга ўхшаш тракторлар хали яратилмаган – у AXOS 340 немис тракторига асосланган, лекин ўзбек конструкторлари ишланмалари ҳисобга олинган ҳолда қайта ишланган. Мисол учун унинг ғилдирак базаси ўзгартирилган – Европа учун анъанавий бўлган 4 оёқлик ғилдираклар ўрнига ўзимизга кўпроқ тўғри келувчи уч оёқлик ғилдиракли вариантга ўзгартирилган”, деб айтмоқда манба.

Техника Францияда жойлашган CLAAS немис концерни ишлаб чиқариш қувватларида ясалган. Трактор двигатели қуввати 100 от кучини такшил қилади. У нафақат қаторлар орасига ишлов бериш ва чигит экиш билан, балки пахтани культивациялаш, дори пуркаш ва чеканкалаш билан шуғуллана олади.

Линия қувватлари ҳақидаги қарор 2016 йилдаги синовлардан кейин қабул қилинади. Параллел равишда мутахассислар Ўзбекистонда бутловчи қисмларнинг бир қисмини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш билан шуғулланадилар.

Ўтган йили Uz CLAAS Agro 500 трактор ва 220 комбайн, 2015 йилнинг айни даврига қадар эса 400 та трактор ва 220 та комбайн сотган.