2018 йилга келиб Ўзбекистонда ягона пенсион таъминот бўйича “Нафақа” идоралараро ахборот тизими жорий қилинади. 2015-2017 йилларда амалга ошириладиган ушбу лойиҳа “Пенсия” дастурий комплексига таянади, деб хабар беради Norma.uz сайти.

“Нафақа” тизими кекса инсонларга қулайликлар яратиб, турли қоғозли хужжатбозлик ишларини минимал даражага туширади. Шунингдек, у пенсия ва нафақа тўловларининг ўз вақтида молиялаштирилишини таъминлаши кўзда тутилмоқда.

“Нафақа” Адлия, Ички ишлар, Молия, Олий ва ўрта махсус таълим, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирликлари, Давлат солиқ қўмитаси, “Ўзархив” агентлиги, Олий суд ва тижорий банкларнинг тизимлари билан уйғунликда ишлайди.