Покистон аҳолиси зилзиладан қўрқиб, уйларига қайтишни исташмаяпти

Жаҳон 26 Октябрь 2015 4024

Покистондагилар бугунги зилзиланинг қайталаниш хавфи туфайли ўз уйларига қайтиб кирмасликни маъқул кўришмоқда.

Geo TV телеканалида покистонликлар кўчаларда тўпланиб туришгани лавҳалари кўрсатилган. Автомобил йўлларида қатновлар тўхтаган.

Маълум қилинишича, зилзила туфайли Хайбер-Пахтунхва вилояти аҳолиси жабрланган. Бу ҳудудда кўплаб йўллар бузилган ва бинолар жиддий шикастланган.

Жароҳатланганларни шифохоналарга олиб бориш ишларига ер кўчкилари туфайли йўллар қатнов учун яроқсиз ҳолга келгани халақит қилмоқда.

Илгарироқ хабар қилинганидек, бугун, 26 октябрь куни, Тошкент вақти билан 14:09да содир бўлган зилзила эпицентри Афғонистоннинг Ҳиндукуш минтақасида кузатилиб, 7.4 баллни ташкил қилди. У Покистонда, Тожикистонда, шунингдек, Ўзбекистоннинг, Сурхондарё, Қашқадарё, Самарқанд, Тошкент, Андижон ва бошқа вилоятларида кузатилди. Ер силкинишлари Қозоғистоннинг Олма-Ота, Тароз, Чимкент, Қирғизистоннинг Ўш шаҳарларида ҳам сезилди.

Дастлабки хабарларга кўра, Покистонда зилзила қурбонлари сони 42 киши бўлган.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 14340 Lifestyle
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
00:08 / 20.08.2017 11517 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 47003 Жамият
Kun.uz Сирдарё ҳокими билан учрашади. Аҳолидан саволлар қабул қилинади
18:40 / 16.08.2017 8374 Ўзбекистон
«Ўзбекистон 24» телеканали раҳбари ўзгарди
«GM Uzbekistan»нинг Асакадаги заводи ўз ишини вақтинчалик тўхтатади
Хайрулла Нуриддинов 3 кун ўтиб яна МТРК раиси ўринбосарлигига қайтди
Умумхалқ ҳашари доирасидаги хайрия тадбирларига 5,3 миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфланди
16:45 295 Жамият
Макка шаҳридаги меҳмонхоналардан бирида ёнғин чиқди
16:40 1582 Жаҳон
Машҳур раҳбар бўлиш учун нималарга эътибор бериш ҳақида: 5 машҳур афсонага раддия
16:35 1803 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар