Покистонда бугун содир бўлган зилзила қурбонлари сони 42 кишига етди. Бу ҳақда Geo TV канали хабар бермоқда.

Илгарироқ ҳалок бўлганлар сони 20 кишини ташкил қилгани хабар қилинган эди.
Афғонистонда содир бўлган 7.4 магнитудали зилзила Покистоннинг Сиалкот ва Мўлтон шаҳарларига ҳам таъсир ўтказди. Қурбонлар ҳақидаги хабарлар айнан ўша шаҳарлардан келмоқда.

Илгарироқ хабар қилинганидек, бугун, 26 октябрь куни содир бўлган зилзила эпицентри Афғонистоннинг Ҳиндукуш минтақасида кузатилиб, 7.4 баллни ташкил қилди. У Покистонда, Тожикистонда, шунингдек, Ўзбекистоннинг, Сурхондарё, Қашқадарё, Самарқанд, Тошкент, Андижон ва бошқа вилоятларида кузатилди. Ер силкинишлари Қозоғистоннинг Олма-Ота, Тароз, Чимкент, Қирғизистоннинг Ўш шаҳарларида ҳам сезилди.