Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Япония бош вазири Синдзо Абэнинг мамлакатга расмий ташрифи доирасида унга иеналарда бериладиган қарзлар дастурини қайта бошлашда кўрсатган ёрдами учун миннатдорчилик билдирди. Бу ҳақда Қирғизистон матбуоти хабар бермоқда.
Унинг сўзларига қараганда, Қирғизистон ва Япониянинг ўзаро муносабатлари ижобий ривожланишида қўйилган бу муҳим қадам ҳамкорликнинг янада самарали бўлишини таъминлайди.
Шунингдек, Атамбаев икки мамлакат ўртасидаги алоқалар истиқболи ёрқин эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.