Қирғизистон Япониядан янги трактор ва комбайнлар олади. Бу ҳақда «24» нашри хабар тарқатди.

Манбанинг ёзишича, Япония бош вазири Шиндзо Абэ бугун Бишкекка қилган расмий ташриф давомида «Айыл Банк» ОАЖ япониянинг IHI Star машина ишлаб чиқарувчи корпорациялари ўртасидаги меморандумга имзо чекди. Ҳамкорлик Қирғизистонда қишлоқ хўжалиги техникаларини модернизация қилиш дастури доирасида амалга оширилиши кўзда тутилган.

Ҳужжатда қайд этилишича, мазкур қўшма лойиҳани амалга ошириш учун 1,5 млн долларлик грант асосидаги маблағ жалб қилинади.