Қирғизистонда 2015 йилнинг дастлабки 9 ойи давомида 23 тонна 186 кг миқдорида гиёҳвандлик воситалари, психотроп ва прекурсор моддалар қўлга олинган. Бу ҳақда маҳаллий ИИВ матбуот хизмати хабар тарқатди.

Манбанинг ёзишича, жорий йилда гиёҳванд моддалар савдоси билан боғлиқ жиноятлар 1 163тани ташкил қилган. Бу 2014 йилнинг худди шу даврига нисбатан 6,8 фоизга камроқ дегани.