Қирғизистонликлар милицияга ихтиёрий равишда қурол-яроғларини топширмоқда. Бу ҳақда мамлакат ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Айтилишича, Чу вилояти бошқармасига бир эркак мурожаат қилиб, қўлидаги пневматик тўппончани топширган. Таласдаги истиқомат қилувчи фуқаро эса ўрмон массивида топиб олган 22 патронни милицияга етказган. Таласлик яна бир киши ҳокимият вакилларига 18 патрон ва тротил шашкасини топширган.

Айтилишича, бу далиллар экспертизага йўлланган.