Қозоғистонда кўп болали оилалар сони ортмоқда

Жамият 26 Октябрь 2015 1920

Қозоғистонда кўп фарзандли оилалар сони ортиб бормоқда. Бу ҳақда бугун Қозоғистон Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя вазирлиги қошидаги ижтимоий хизматлар департаменти директори Ажар Тулегалиева маълум қилди.

"2006 йил билан солиштирганда мамлакат ҳудудида кўп болали оилалар миқдори 20 фоизга ошган. Ўз навбатида аёлларнинг "Олтин ҳалқа" ва "Кумуш ҳалқа" нишонлари билан тақдирланиши ҳам 2 баробар ортган", дейди Тулегалиева.

Бундан ташқари, 2010 йилдан бери туғилиш кўрсаткичлари 9,5 фоизга ўсган.
"Ўтган йилда Қозоғистонда 401 000 чақалоқ дунё юзини кўрди. Кейинги йилларда оналар ва болалар ўлими кўрсаткичлари камайган", деб қўшимча қилади Ажар Тулегалиева.

Кўпроқ янгиликлар