Россияда толибларга маълумотларни Москвага зарурат туғилганда бера оладиган алоқа канали мавжуд, деб маълум қилди Россия президентининг Афғонистондаги махсус вакили, Россия Ташқи ишлар вазирлиги Осиё иккинчи департаменти директори Замир Кобуловга иқтибос келтирган ҳолда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

Аввалроқ АҚШнинг Daily Beast нашри толиблар ҳарбий раҳбариятидаги номаълум вакилга иқтибос келтирган ҳолда “Толибон” ҳаракати АҚШнинг ҳозирги ҳаракати ва ИШИД томонидан солинаётган хавфни ҳисобга олиб, Яқин Шарқдаги ҳаракатлар сценарийси ривожланишига кўра Россия билан ҳамкорлик қилиш имкониятини истисно қилмаётганини маълум қилган.

“Бизда толиблар билан уларга нимадир етказмоқчи бўлсак алоқа канали мавжуд, “Дейли бист” нимани назарда тутаётганини мен билмайман. Алоқа канали бор”, деб айтди Кобулов.

Дипломат бирор-бир тафсилотни ошкор қилишни истамади.