Россиянинг Кемеровск вилоятида яшовчи 20 ёшли йигит армияда хизмат қилиш учун 46 кг вазн ташлади. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги Марказий ҳарбий округ вакили Ярослав Рошчупкинга таянган ҳолда маълумот берди.

“Кузбасслик чақирилувчи, 20 ёшли Сергей Малёванний армияда хизмат қилиш учун 46 кг вазн ташлади. Шу тариқа у ўз яроқлилик категориясини Г даражасидан (ҳарбий хизматга вақтинча яроқсиз) А даражасига кўтарди (чекловсиз яроқли). Бу унга махсус қисмларда ҳам, разведкада ҳам, десант кучларида ҳам хизмат қилиш имконини беради”, - маълум қилди Рошчупкин.

Айтилишича, йигит баҳорда 171 см бўйга ва 130 кг вазнга эга бўлиб, ҳарбий хизмат учун яроқсиз деб топилган эди. Самбо, умумжисмоний тайёргарлик, шунингдек, парҳез ёрдамида у 84 кг вазнга эга бўлиб, кузги комиссиядан ўта олди.